Хосеп Гвардиола жамоасининг "заиф жиҳати" ҳақида гапирди
0
- "Рақиблар биздан жисмонан кучли. Лигадаги барча жамоалар, хусусан, “Брайтон” ва “Борнмут” ҳам жисмоний кўрсаткичлар бўйича биздан устун.
Жамоамизда лигадаги энг кучли ва тезкор ўйинчилар бор эди, лекин улар турли сабабларга кўра, биз билан бирга эмас. Энди биз тўп билан ишлаш бўйича аввалги даражамизга қайтишимиз керак", - деди Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” кетма-кет тўрт марта Англия чемпионатида ғолиб чиқиб, бу борада Премьер-лига рекордини ўрнатди. Бироқ жорий мавсумдаги инқироз туфайли Хосеп Гвардиола шогирдлари бу сафар чемпионлик учун курашни жуда эрта якунлади.