Яна бир фирибгар Истанбулдан экстрадиция қилинди
0
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 1991 йилда туғилган Ибрагимов Аҳмадхон Йўлдошхон ўғли Ўзбекистон ИИВ томонидан 2023 йилдан бери қидирувда бўлган ва айни пайтда Истанбулдан Тошкентга депортация қилинган.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади», – дейилади хабарда.
Шунингдек, «жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар давом эттирилаётгани» таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувга берилган 34 ёшли ўзбекистонлик Туркиядан тутиб келтирилган эди.