Тошкент шаҳрида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди
0
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2001 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги Ford Mustang русумли транспорт воситаси, 2003 йилда туғилган Х.Т. бошқарувидаги Tracker-2 русумли транспорт воситаси, 2005 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Onix русумли автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Tracker-2 автомашинаси йўловчиси, 2008 туғилган М.Э. ҳамда ҳайдовчиси тан жароҳати олганлиги сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.