Трамп мигрантлар тўла самолётларни қабул қилмаган Колумбияга санкция жорий қилди
0
Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги аккаунтида «кўп сонли ноқонуний жиноятчиларни олиб кетаётган АҚШ икки репатриация самолётига Колумбияга қўнишга рухсат берилмагани ҳақида маълум бўлганини» ёзди.
Трамп бу ҳаракат АҚШ миллий хавфсизлигига зарар етказишини айтди, шунинг учун у Колумбияга қарши турли чоралар кўришни буюрди, жумладан:
- Колумбиянинг барча товарлари учун 25% бож;
- Колумбия ҳукумати амалдорлари ва уларнинг барча иттифоқчилари ва тарафдорлари учун саёҳатни тақиқлаш ва АҚШ визасини дарҳол бекор қилиш;
- Колумбиянинг барча партия аъзолари, уларнинг оила аъзолари ва Колумбия ҳукумати тарафдорларига қарши виза санкциялари.
«Бу чоралар фақат бошланиши», деб ёзди Трамп.
АҚШ янги президенти мамлакатни ноқонуний мигрантлардан тозалашга, жумладан, уларни ўз ватанига депортация қилишга ваъда бермоқда.