Олимлар кўриш қобилиятини тиклаш учун вакцина ишлаб чиқди
0
Препарат тарқоқ склероз, жароҳатлар ёки неврологик касалликлардан сўнг кўриш қобилиятини йўқотганларга ёрдам бериши кутилмоқда. У асаб толаларининг ҳимоя қобиғи бўлган миелиннинг тикланишини тезлаштиради, шу билан бирга миянинг табиий тикланиш жараёнини жарроҳликсиз рағбатлантиради.
Фото: Depositphotos
Сичқонлар устида ўтказилган синовлар муваффақиятли якунланган. Агар АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсат берса, инсонлар устидаги синовлар 2025 йилнинг ўзида бошланиши мумкин.
“Миелин мия фаолиятида муҳим аҳамиятга эга эканини кўп йиллардан буён биламиз. Ушбу тадқиқот кортикал (қобиғ) миелиннинг кўриш қобилиятидаги ролини алоҳида таъкидлайди. Дори воситаси ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин, чунки у миянинг табиий тикланиш жараёнларини тезлаштиради”, дейди тадқиқотнинг биринчи раҳбари, профессор Даниэль Денман.
Тадқиқотчилар дори воситасини миянинг бошқа қисмларида синаб кўришни ва даволаш усулини такомиллаштириш орқали уни янада самаралироқ ҳамда вақти келиб беморлар учун қулайроқ қилишни режалаштирмоқда.
“Ушбу тадқиқот бизни мия ўз-ўзини даволаш қобилиятига эга бўлган дунёга яқинлаштиради.Ундан фойдаланган ҳолда, одамларга кўриш қобилияти ва когнитив функциясини тиклаш имкониятини тақдим этади. Бу кашфиёт шунчаки бошланиш. Биз LL-341070 ва шунга ўхшаш даволаш усуллари келажакда миянинг умумий фаолиятини ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали беморларга ҳақиқий, сезиларли наф келтириши мумкинлигига умид қиламиз”, дея хулоса қилди тадқиқот раҳбарларидан Этҳан Ҳугҳес.