1 февралдан «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсумига овоз бериш бошланади
0
Бунда:
- Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 феврал;
- Саралаш босқичи — 21 феврал–7 март;
- Тарғибот босқичи — 8–10 март;
- Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Аввалроқ Сенат Кенгашининг қарори билан, «Ташаббусли бюджет» жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилганди. Қарорга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланган. Бунда, 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 13 март куни соат 00:00 дан бошланиб, 1 апрел куни соат 23:59 гача давом этган. Ўтган йили лойиҳалар учун 3,02 трлн сўм маблағ ажратилган.