Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Конгодаги йирик шаҳарни исёнчилар эгаллаб олди

0
Конго Демократик Республикаси (КДР) шарқида M23 гуруҳи исёнчилари Гома шаҳрига кириб борди ва шаҳарни назорат қилаётганини маълум қилди. Маҳаллий аҳоли вакиллари исёнчилар якшанба куни конголез армияси устига яшин тезлигида қилинган ҳужумдан кейин Гома шаҳрининг марказий кўчаларида навбатчилик қилаётгани акс этган видеоларни тарқатан.

Фото: Getty Images
Шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида электр ва сув ўчирилган. Исёнчилар ҳукумат армияси аскарларига қуролларни топширишни буюриб, бунинг учун 48 соатлик муддат белгилаган. Отишмалар чоғида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар борлиги ҳақида хабарлар келмоқда.

БМТ ва мамлакат хавфсизлик органларидаги манбаларга кўра, Гома қамалида исёнчилар билан биргаликда 3-4 минг атрофидаги руандалик ҳарбийлар ҳам иштирок этган. AFP агентлиги БМТдаги манбасига асосланиб хабар беришича, якшанба куни М23 сафларини кучайтириш учун Гома ҳудудига қўшни Руанда давлати армиясининг 1000 га яқин аскари келиб қўшилган.

Душанба куни БМТдаги икки манба хабар беришича, Конго Демократик Республикаси ва Руанда ҳарбийлари Гома шаҳри яқинидан ўтган чегара чизиғида бир-бирига қарата ўт очган, Руанда томонидан қўллаб-қувватланадиган исёнчиларнинг юриши шу ердан бошланган.

БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил бошидан буён Руанда билан чегара яқинидаги Шимолий ва Жанубий Киву провинцияларида жами 400 000 киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Бу 1996 йилдан 2003 йилга қадар вақт оралиғида икки вайронкор урушни бошдан кечирган минтақадаги гуманитар вазиятни янада оғирлаштирган.

M23 — қандай гуруҳ?

«23 март ҳаракати» деб ҳам танилган M23 гуруҳи — конголез қўшинига қарши қўлига қурол олган этник тутсиларнинг исёнчи гуруҳидир.

Гуруҳ ҳозирги исённи 2022 йилда бошлаганди. Улар ўз ҳаракатларига Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида тутсиларнинг олдинги исёнига барҳам берган, 2009 йил 23 мартида тузилган келишувни асос қилиб келтиришади.

Гуруҳ Конго ҳукуматини тинчлик келишуви шартларини бажармаганликда ва мамлакатдаги тутсиларни армия ҳамда раҳбарлик лавозимларига интеграция қилмаганликда айблайди. У шунингдек Конгодаги тутсиларни 1994 йилги геноциддаги иштирокидан кейин (ўшанда 1 миллионга яқин тутсилар ҳамда мўътадил хутулар ўлдирилган) Руандадан қочиб ўтган хутулар томонидан асос солинган Руанда озодлиги демократик кучлари гуруҳидан ҳимоя қилишни ҳам ўз олдига мақсад қилган.

2012 йил охирида M23 маълум муддатга Гомани эгаллаб олади, аммо келишув имзолаб, шаҳарни тарк этади. 2013 йилда КДР армияси ва БМТ кучлари гуруҳни ҳарбий мағлубиятга учратади, аммо бир неча йил ўтиб у яна ўз фаолиятини бошлайди.

2025 йил бошидан исёнчилар янги ҳудудларни эгаллашга киришиб, Шимолий Киву провинцияси маркази ҳисобланган Гомага етиб келадии, бу эса минглаб кишилар ўз уйларини ташлаб кетишига олиб келади.

M23 бир йилдан буён Конгонинг Рубайя минтақасини назорат қилади, бу ерда колтан қазиб олинади ва БМТ маълумотига кўра, қазиб олиш солиғидан йилига 800 000 доллар даромад кўради. Колтан — ниобий ва танталнинг қимматбаҳо рудаси бўлиб, унинг захираларининг 80 фоизи Конго ҳудудида жойлашган — бу руда смартфонлар ва бошқа электрон техникалар ишбаб чиқаришда фойдаланилади.

Таҳлилчилар фикрича, сўнгги ҳафталарда янги ҳудудларга кириб келган гуруҳ қазиб олиш ишларидан оладиган даромадини кўпайтирган.

Руанданинг бунга нима дахли бор?

Конго демократик республикаси ҳукумати, БМТ расмийлари ва ғарбнинг йирик давлатлари, жумладан АҚШ ҳам қўшни Руандани можаро қўзғаш ва М23 гуруҳини қўллаб-қувватлашда, бунинг учун Конго ҳудудига руандалик минглаб ҳарбийлар ва оғир қуроларни жойлаштирганликда айблайди.

Бу айбловларга БМТ экспертлар гуруҳининг 2022 йилги ҳисоботи асос бўлган, унда айтилишича, уларда Руанда қўшини M23 гуруҳи исёнчилари билан биргаликда жанг қилганига оид «ишонарли далиллар» мавжуд.

Руанда исёнчиларни қўллашини рад этади. Мамлакат ҳукумати мудофаа чоралари қўллашини билдириб, КДРни икки мамлакат ҳудудидаги тутсиларга ҳужум қилаётган Руанда озодлиги демократик кучларини қўллашда айблайди.

Якшанба куни кекчқурун БМТ Хавфсизлик кенгаши агрессив «ташқи кучлар»ни олиб чиқишга чақирилган баёнот берди.

Европа Иттифоқи кенгаши ҳам Руанда ҳукуматини қўшни давлат шарқидаги исёнчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди. «Европа Иттифоқи КДР шарқидаги инқирозни диққат билан кузатмоқда. Руанда ўз қўшинларини КДРдан олиб чиқиши кера», деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас. У, шунингдек, Европа Иттифоқи тинчликпарвар миссияси аъзоларига қилинган ҳужумларни номақбул деб атади.

Руанда қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги чақириқларни рад этган.

«Руанда чегараси яқинидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамон Руанда хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига жиддий таҳдид солмоқда ва Руандадан мунтазам мудофаани талаб этади», — дейилган Руанда ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

БМТ экспертлари ҳисоботида айтилишича, Руанда M23 гуруҳидан Конго демократик республикаси ресурсларини ўзлаштириш ва уларни ўз фойдаси учун хорижга экспорт қилишда фойдаланмоқда.

Руанда Конго ДР ишларига бир неча марта аралашган. Руанда 1996 ва 1998 йилларда маҳаллий тутсиларни ҳимоя қилиш баҳонасида Уганда билан биргаликда ушбу мамлакатга бостириб кирган.

Бошқа кучлар

БМТ тинчликпарвар кучлари Конго шарқида ҳаракат қилаётган кўплаб исёнчи гуруҳларга қарши кураш бўйича MONUSCO миссиясининг кўп йиллик мандати доирасда конголез армиясининг M23 гуруҳига қарши курашдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Миссиянинг Конгодан келишилган тарзда олиб чиқилиши хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли тўхтатилган. Декабр ойи ҳолатига кўра, мамлакат ҳудудида 11 000 га яқин тинчликпарвар жойлаштирилган, уларнинг аксари мамлакат шарқида.

Ўтган йил охирида Жанубий Африка тараққиёт ҳамжамияти ҳам Конгодаги ҳарбий миссиясининг мамлакатда қолиш муддатини узайтирганди.

Сўнгги эскалация чоғида хорижий тинчликпарвар кучлар контингентининг 13 нафар ҳарбийси ҳалок бўлган ва БМТ раҳбари Антониу Гутерриш якшанба куни Руанда қуролли кучларини Конгодан олиб чиқишга чақирган.


Манба: Kun.uz



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Саснович пробилась в основную сетку турнира WTA-500 в Линце






В 2025 году обновят шпиль с звездой главного корпуса МГУ в Москве.

А. Пучков - М. Мишустину. ОСК ведет строительство 120 типов гражданских судов и думает о новых верфях

Неожиданные факты о кофе: почему раньше из-за напитка отрезали язык

Новый предмет появится в школах России