«Ал Ҳилол» Муҳаммад Салоҳ учун қанча маош бериши маълум бўлди
Саудияликлар Муҳаммад Салоҳ билан шартнома тузишни режа қилган. Муҳаммад Салоҳни қўлга киритиш учун «Ал Ҳилол» раҳбарияти футболчига йилига 250 миллион доллар маош беришга тайёр.
Агар ушбу келишув амалга ошса, Муҳаммад Салоҳ футбол тарихидаги энг катта маош олувчи футболчига айланади.
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпул» билан тузган шартномаси ёзда якунланади. Футболчи жорий мавсум 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 23 гол ва 17 та голли узатма бор.