Футбол ишқибозлари учун яна бир қизиқарли "ўнлик" эълон қилинди
Экспертлар "Ливерпуль" ва Нидерландия терма жамоаси сардори Виржил ван Дейкни биринчи ўринга қўйишди. Иккинчи ўринда "Арсенал" футболчиси Уильям Салиба, учинчи ўринда эса, "Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер бўлди.
Бундан ташқари ўнликдан Александр-Арнольд ("Ливерпуль"), Габриэл ("Арсенал"), Гвардиол ("Манчестер Сити"), Конате ("Ливерпуль"), Рубен Диас ("Манчестер Сити"), Кубарси ("Барселона") ва Бастони ("Интер") каби ҳимоячилар ўрин олишди.