Абдуқодир Ҳусановнинг собиқ мураббийи: Унинг бошига кул сочишдан фойда йўқ
- "Челси"га қарши баҳс Абдуқодирнинг фаолиятидаги энг яхши ўйинлардан бири эмас. Унинг бошига кул сочишдан фойда йўқ. Гвардиоланинг ўзи айтганидек, футболчи жамоа машғулотларида жуда кам иштирок этди ва "Челси" ҳам дунёнинг энг кучли клубларидан бири саналади. Яна бир муҳим омил - тактика. Эътибор берсангиз, "Ланс" ва "Сити" ҳимояси умуман бошқача йўлга қўйилган. Шунинг учун, у мослашиши керак деб ўйлайман.
- Наздимда, "Сити" мураббийлар штаби вазиятни жуда яхши тушунади. Ишончим комилки, футболчи жамоага мослашиб кетади. Гвардиола Ҳусановга ишонишда давом этади, деб умид қиламиз.
Маълумот учун, Ҳусанов "Брюгге"га қарши ЕЧЛ баҳсини ушбу турнирда рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли ўтказиб юборади. У АПЛ 24-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Арсенал"га қарши беллашувда майдонга тушиши мумкин.