«Ланс»нинг яна бир етакчи футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
26 ёшли ҳимоячига Англиянинг «Вулверхэмптон» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглизлар футболчи трансфери учун 16 миллион фунт тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Кевин Дансо жорий мавсум «Ланс» клуби сафида 14 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячининг французлар билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Манба: championat.com