“Калмар ўйини 2” дунё бўйича 2024 йилда энг кўп кўрилган сериалга айланди
0
“Калмар ўйини 2” сериалининг иккинчи мавсуми ўтган йилнинг охирида Netflix томонидан намойиш этилди ва кино саноатида катта шов-шувга сабабчи бўлди. Сериал қисқа вақт ичида барча бошқа сериалларни ортда қолдирди, томошабинлар сони эса кундан кунга ортиб бормоқда.
Телевидение, радио, кино ва бошқа ОАВ аудиториясини ҳисоблаш билан шуғулланувчи халқаро Nielsen компанияси маълумотларига кўра, антиутопиянинг давоми 23—29 декабрь кунлари 4 миллиард дақиқадан кўпроқ томоша қилинган. Яъни, томошабинлар томонидан бир ҳафталик кўришлар вақти тўққиз йилни ташкил қилган.
“Калмар ўйини 2” кўришлар вақти бўйича бошқа рақобатлашувчи сериаллардан икки баравар кўп бўлса-да, 23 декабрдан 29 декабргача еттита бошқа лойиҳалар бир миллиард дақиқадан кўпроқ кўрилган. Масалан, “Қизил” фильми деярли 2 миллиард, “Қўл юки” триллери эса 1,5 миллиард дақиқа томоша қилинган.
Жанубий Кореяда суратга олинган мазкур сериалнинг иккинчи мавсуми 2024 йил 26 декабрь куни Netflix’да тақдим этилди. Шоу Rotten Tomatoes платформасида танқидчилар томонидан 83%, томошабинлар томонидан эса 63% ижобий баҳоланди.