Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Ўзбекистонда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарликлар қанчага ошгани очиқланди

0
Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган, деб хабар бермоқда омбудсман матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2024 йилда омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ. 2023 йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган.

Мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини Click компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн кредитлар расмийлаштирган. Айрим ҳолатларда эса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Ички ишлар органлари терговчилари томонидан тижорат банкларига ушбу фуқаролар кредит маблағларидан ўзлари фойдаланмаганлиги ҳамда фуқаровий даъвогар деб топилгани, шунингдек, айбдор шахслар топилгунига қадар кредит қарздорлиги ҳамда унга фоизлар ҳисоблашни тўхтатиб туриш юзасидан топшириқлар юборилган.

Жиноят процессуал кодексининг 36-моддасида терговчининг ўз юритувидаги иш бўйича қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва қарорлари барча корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий экани белгиланган. Лекин, шунга қарамай банклар томонидан фирибгарлик натижасида алданган фуқаролардан кредитни тўлаш талаб қилиб келинмоқда.

Омбудсман томонидан ушбу йўналишдаги мурожаатлар бўйича фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 та даъво аризалари киритилиб, банклар билан тузилган кредит шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. 1 нафар фуқаро номига олинган кредит маблағлари унинг фойдасига қайтарилиб, маънавий зарар ундирилишига эришилган.

Қайд этилишича, мазкур соҳадаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатларнинг ўсишини асосан аҳолининг эҳтиётсизлиги, ахборот хавфсизлиги ва иқтисодий билимларининг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.

“Бир нарсани ёдда тутиш зарурки, ахборот технологиялар ривожланган сари, янгидан янги алдов ва фириб бериш усуллари ҳам ўйлаб топилмоқда”, дейилади омбудсман хабарида.

Шунингдек, фирибгарлик ҳолатларидан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилишни тавсия этди:
  • паспорт маълумотлари, банк карталари рақами ва PIN код каби шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилманг;
  • шахсий маълумотларингизни ижтимоий тармоқларда ёки номаълум шахсларга юборишдан сақланинг;
  • телефонга келган тасдиқлов кодлари, пароллар ёки банк иловаларига кириш маълумотларини ҳеч кимга айтманг;
  • ижтимоий тармоқлар ёки электрон почта орқали келган нотаниш файллар, ҳужжатлар ёки ҳаволаларни юклаб олманг (улар вирус ёки зарарли дастур бўлиши мумкин);
  • нотаниш рақамлар, хусусан, чет эл рақамларидан келган қўнғироқлар ва видеоқўнғироқларга жавоб берманг;
  • агар кимдир ўзини банк ходими ёки бошқа ташкилот вакили сифатида таништирса, уларнинг шахсини тасдиқлаш учун расмий каналлар орқали маълумот олинг;
  • огоҳ ва эҳтиёткор бўлинг.

Ўзбекистонда фирибгарлар томонидан фуқаролар номига онлайн кредит олиш жинояти кўпайгани сабаб 2024 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1 апрелгача банкларда онлайн кредит ажратиш бўйича вақтинчалик тартиб йўлга қўйилганди. Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилда фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 миллиард сўм миқдорда моддий зарар етказилган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Дарья Касаткина выбыла из топ-10 WTA






Shot: На первый концерт Седоковой после смерти Тиммы не купили ни одного билета

Генпрокуратура потребовала вернуть аэропорт Домодедово в собственность государства

Алису Теплякову подозревают в побоях: родители школьниц обратились в полицию

Аэропорт Абакан обслужил более 400 тыс. пассажиров