Тошкент вилоятида қайнона ва келин жанжали чақалоқнинг куйиши билан якунланди
0
Маълумотларга кўра, 27-январ куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида яшовчи Х.М. (1999-йилда туғилган аёл) ва унинг қайнонаси М.Х. (1966-йилда туғилган) ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро давомида қайнона ичида иссиқ сув бўлган термосни келинга қарата улоқтирган. Натижада, келиннинг қўлида бўлган 23 кунлик чақалоқнинг оёқ ва қўл қисми куйган. Болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилгани маълум қилинди.
Ҳодиса юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув бошланган.
Бундан ташқари, можаролар давом этишининг олдини олиш мақсадида келинга бир ой муддатга ҳимоя ордери берилган ва оила аъзоларига қўйилган чекловлар тушунтирилган.
Манба: Kun.uz