Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

АҚШ 1000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаросини депортация қилади

0
Фото: Getty Images
АҚШдан депортация қилинадиган Ўзбекистон фуқаролари сони 975 кишини ташкил этмоқда. Иммиграция ва божхона хизмати 2024 йил ноябрь ойидаги ҳисоботни тадқим этди. Бу ҳақда Fox News'га таяниб Дарё хабар берди.

Умумий ҳисобда, турли давлатлардан 1 445 549 нафар чет эл фуқароси чиқариб юборилади. Улар ҳибсга олинмаган, бироқ депортация қилиш бўйича якуний қарор қабул қилинган. Бундан ташқари, рўйхатда аллақачон мавжуд бўлмаган давлатлар — СССР ва Югославия ҳам келтирилган. Ушбу паспортларга эга бўлган шахслар айнан қайси давлатга юборилиши номаълум.

Депортация қилинадиганлар орасида Мексика (252 044), Гватемала (253 413), Гондурас (261 651) ва Эл-Салвадор (203 822 киши) еткачилик қилмоқда.

Хитойнинг 37,908 нафар фуқароси мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги якуний қарор билан рўйхатга киритилган. Шунингдек, рўйхатда Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон (369), Қирғизистон (319), Тожикистон (149) ва Туркманистон (40) фуқаролари ҳам бор.

АҚШда ҳибсга олинмаган ноқонуний муҳожирлар сони 2021 йилда 3,7 миллиондан 2022 йилда қарийб 4,8 миллионга, 2023 йилда эса 7 миллиондан ошди.

АҚШда Иммиграция ва божхона полицияси ходимлари 28 январь куни бир суткада 1179 кишини ҳибсга олди. Бу Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан бери ноқонуний муҳожирларни қўлга олиш бўйича рекорд кўрсаткичдир.

Трампнинг миграция сиёсати

АҚШ президенти 21 январь куни чегарадаги барча ноқонуний ўтиш жойлари ёпилишини таъкидлади. У АҚШ жанубий чегараси орқали ноқонуний мигрантларнинг киришини тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бошпана излаш баҳонаси билан у ерда қолиш ҳуқуқини чеклади.

Президент Ички хавфсизлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат департаментига АҚШга жанубдан ноқонуний кираётганларни чиқариб юбориш чораларини кўришни топширди. Пентагон чегарага қўшимча 1,5 минг аскар ва вертолётлар юборилишини эълон қилди. Шунингдек, 5 мингдан ортиқ ноқонуний мигрантларни депортация қилиш учун авиация тақдим этилади, уларнинг оқими ва ноқонуний савдосини тўхтатиш учун вақтинчалик ва доимий тўсиқлар қурилади.

Мексика президенти АҚШга бориш учун унинг мамлакатига келаётган ноқонуний мигрантлар ўз ватанларига қайтариб юборилишини айтди. Мексика АҚШдан ноқонуний мигрантларни олиб келаётган ҳарбий транспорт самолётини қабул қилишдан бош тортди.

The Washington Post газетаси ўз ихтиёридаги ҳужжатга таяниб, Трамп Мексика билан чегарага қўшимча 10 минг ҳарбий хизматчини юбориш ниятида эканини ёзмоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Монпелье (ATP). 2-й круг. Рублев сыграет с Юбэнксом, Бублик – с Кепфером, Оже-Альяссим – с Казо






Юрист назвал излишним оповещение семей владельцев о возможной потере участка

Стройки РФ восполнили нехватку рабочей силы гастарбайтерами из Индии - они пока не просят для себя высоких зарплат

Мигрант прикинулся кассиром пункта обмена валюты в Москве и похитил почти 14 млн рублей

Вторую очередь Ростовского кладбища построит крупный дорожный подрядчик