Бугун "Сити" Чемпионлар лигаси плей-офф йўлланмасини қўлга кирита оладими?
0
Мазкур ўйин "шаҳарликлар" учун жуда муҳим саналади. Сабаби, агар улар бу турда мағлуб бўлса ёки дуранг натижа қайд этса, Чемпионлар лигаси плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлишади.
Афсуски, Абдуқодир Ҳусанов ЕЧЛда ҳали рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли (қишда жамоага келган футболчилар плей-оффдан бошлаб янги клубига ёрдам бера олиши мумкин) бугунги баҳсда иштирок эта олмайди.
Шунингдек, бугун ЕЧЛда яна бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур ўйинларнинг барчаси бир вақтда, тунгги соат 01:00да старт олади.