“Манчестер Сити” таркибни кучайтирди, чемпионликка умид сақланиб қоладими?
0
Шу сабабли “шаҳарликлар” январь ойидаёқ таркибни мустаҳкамлаш мақсадида Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс ва Умар Мармушни ўз сафига қўшиб олди.
Жамоа етакчиларидан бири Фил Фоден “Манчестер Сити” учта асосий мақсад сари кураш олиб боришини таъкидлади:
"Жорий мавсумда кучли тўртликка кириш учун ҳаракат қиламиз. Шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия кубогида ғалаба қозонишимиз лозим. Бу биз учун оғир мавсум бўлди, лекин мақсадлар ўзгармайди. Ҳаммамиз жипслашиб, Премьер-лигадаги вазиятни яхшилашимизга ишонамиз", - деди Фил Фоден.