Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Элдор Шомуродов қайси клубда фаолиятини давом эттирадиган бўляпти?

0
“Рома” бош мураббийи Клаудио Раньери ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни қўйиб юборишни истамаётган бўлса-да, 29 ёшли форвард катта эҳтимол билан Римни тарк этади.

Рим клуби раҳбарияти Шомуродов трансфери масаласида бир неча клублар билан музокара олиб борди. Хусусан, ўтган мавсумда легионеримиз билан ҳамкорлик қилган “Кальяри”, жорий чемпионатда биринчи голини Элдордан ўтказган “Эмполи” уни олиш учун охиригача курашди.

Италия матбуотининг ёзишича, тажрибали ўйинчи учун рақобатда “Венеция”нинг қўли баланд келди. Бу клуб “Рома” қўйган шартни тўлиқ қабул қилди. “Венеция” ярим йиллик ижара муддати тугаганидан кейин Шомуродовни 3,5 миллион еврога тўлиқ сотиб олишга кўнди.

Бироқ венецияликлар янги ҳужумчининг трансферини расмийлаштириш учун бироз кутиб туриши талаб этилади.

- Шомуродовнинг трансфери “Венеция” учун ҳал қилинган масаладек туюлган эди, бироқ “Рома" бу операцияни муайян вақт тўхтатиб туришга қаро қилди.

Сабаб нима?

Сабаб – “Рома” Европа Лигаси доирасида Франкфуртда “Айнтрахт”га қарши кечадиган учрашув учун ўзбек футболчисидан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолишни истади.

Трансфер вақтинча тўхтатилганига қарамай, “Венеция” бу ишни охирига етказилишига ишонч билдиришда давом этяпти. Клуб трансфернинг барча шартларини келишиб бўлган. “Рома” мутасаддилари бу савдони тасдиқлаши билан Элдор Шомуродов янги жамоадаги фаолиятига киришиши мумкин бўлади.

Қолаверса, “Рома” раҳбарияти Шомуродов ўрнига Артём Довбикка ўринбосарлик қиладиган бошқа марказий ҳужумчи топиши талаб этилади. Ҳозирча бир неча футболчининг номзоди ўрганилмоқда, - деб ёзди siamolaroma.it сайти эксперти Федерико Тонини.

Ушбу масалани кузатиб келаётган айрим манбалар Элдор Шомуродов ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишни маъқул кўраётганини ёзмоқда. Аслида Шомуродов пойтахт клубида қандай ўйин кўрсатиши ва натижа қайд этишидан қатъи назар асосан захирадан майдонга тушириляпти.

29 ёшли ҳужумчининг зиммасида эса, бу йил Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихда илк бор жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси турибди. Бундай вазиятда терма жамоа сардори ва етакчиси клуб миқёсида ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ҳар томонлама манфаатли ҳисобланади.

Демак, тез орада Элдор Шомуродовнинг анчадан бери мавҳум бўлиб турган келажагига ойдинлик киритилади. Яхши янгиликларни кутамиз...



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Андрей Рублёв сыграет на грунтовом турнире ATP-500 в Барселоне






Гендиректора «Фонбета» Анохина арестовали по делу о взятках

В «Мосгазе» объяснили отключение газа в квартире Лолиты

В Москве задержали бывших замов Чубайса по «Роснано»

Счастливая тройка: Глоба назвал 3 знака Зодиака, которых точно ждет удачливый 2025 год