Швецияда Қуръонни ёққан эркак ўлдириб кетилди
0
Ҳодиса 29 январь куни юз берган, эркак TikTok’да жонли эфир олиб бораётган пайтда ҳужумга учраган. Ҳолат юзасидан беш киши ҳибсга олинган. Жиноят содир бўлган жой атрофи ўраб олинган, кўп қаватли уй атрофида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Фото: ТТ
Салван Момика 2018 йилда Ироқдан Швецияга келган ва 2021 йилда уч йиллик яшаш рухсатномасини олган. 2024 йил ёзида унинг вақтинчалик яшаш рухсатномаси бир йилга узайтирилган. Швеция прокуратураси Момикага “нафрат қўзғатиш” моддаси бўйича айблов қўйган. У 2023 йил ёзида Стокгольмнинг тўрт жойида Қуръонни ёқиб юбориш билан боғлиқ тўртта ҳолат бўйича айбланган. Ироқ Швециядан Қуръонни ёқиб юборган фуқаросини топширишни талаб қилган.
Қуръон ёқилгани акс этган кадрлар жиноий қилмишлар далили ҳисобланади. 30 январь куни суд Момикага қарши ҳукм чиқариши керак эди. Аммо суд ҳукмини эълон қилиш кечиктирилди. Чунки “айбланувчилардан бирининг ўлими тасдиқланганди”.
2023 йил 28 июнь куни Ийд ал-Адҳа (Қурбон ҳайити)ни нишонлаётган пайтда, Стокгольм марказидаги майдонда биринчи марта мусулмонларнинг муқаддас китоби ёқиб юборилди. Шундан сўнг бир қатор шунга ўхшаш ҳаракатлар амалга оширилди.