Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик шахматчи қиз билан учрашиб, узр сўради (видео)
0
Ушбу ҳодиса Тата Steel Challengers 2025 мусобақасининг 4-турида рўй берган эди. Одатга кўра, шахматчилар қўл сиқиб ўйинни бошлайди. Аммо ўзбекистонлик шахматчи Ваишалига қўл узатмаган эди.
Нодирбек ижтимоий тармоқ орқали ҳам унинг қўлини эътиқоди сабаб сиқмагани, бу ҳақда спортчига эртароқ айта олмагани учун узр сўраган эди.
Ҳиндистонлик спортчи ҳам вазиятни тўғри қабул қилгани ва ўша куниёқ вазиятни тушунганини маълум қилган.
Маълумот учун, Чалленгер гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) 10-турда оқ доналарда нидерландиялик Бенжамин Бок билан муросага келди. Якуббоев 3 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият билан 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-поғонадан жой олган.