Жиззахда автобус ва махсус транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
0
Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1000-километрида 30 январь куни соат 13:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўловчи ташувчи автобус ҳамда йўлларни тозалаш учун мўлжалланган махсус транспорт воситаси тўқнашган.
Самарқанддан Тошкент томон ҳаракатланаётган йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда кетаётган, йўлларни тозаловчи махсус транспорт воситасининг орқасига урилган.
Фото: Видеодан кадр
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилар ва автобус йўловчиларига жиддий жароҳат етмаган. Уч нафар фуқарога эса биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.