Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025

Тергов судяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади?

0
Президент томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

ЖПКга тергов судясини ваколатларини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, тергов судясининг ваколатлари жумласига:
  • қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш;
  • тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш;
  • мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш киради.

Шунингдек, тергов судясининг ваколат доирасига киритилган ишларни кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда.

Хусусан, тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни ўтказиш асосларини баён қилади.

Прокурор илтимосноманинг асослилигини текшириб, қарорни судга юборади.

Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Мазкур суднинг судьяси йўқлигида ёхуд унинг илтимосномани кўриб чиқишда иштирок этишини истисно этадиган ҳолатлар мавжуд бўлганда - Қорақалпоғистон суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан кўриб чиқилади.

Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 8 соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Суд мажлисида прокурор, зарур ҳолларда терговчи, суриштирувчи иштирок этади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Саснович пробилась в основную сетку турнира WTA-500 в Линце






Брынцалов: задача «ЕР» на год — обеспечить большинство на выборах в муниципальные советы

Канализационная станция №27 в Пушкине работает штатно

Стартовал отбор площадок для сдачи нормативов ТехноГТО на золотые значки в Подмосковье

В Санкт-Петербурге закрыли три магазина сети «Светофор»