Гвардиола плей-оффда "Реал Мадрид"га қарши ўйин ҳақида нималар деди?
0
"Бу аллақачон дербига ўхшаб кетмоқда, биз кетма-кет тўртинчи йил учрашамиз. Улар ҳар доим бизга муаммо туғдира олган. Шу сабабли, бу йил ҳам биз учун қийин бўлиши табиий.
Шуни ҳам таъкидлашим керак, ўйингача ҳали 2 ҳафта бор. Албатта, кўп футболчиларимиз сафга қайтган бўлишади. Нимадир қила олишимизга эса аминман, чунки ўйинчиларим ўзига хос" - деди Хосеп Гвардиола.
Маълумот учун: мазкур икки клуб ўртасидаги беллашув 11 ва 18 февраль кунлари маҳаллий вақт билан 01:00 да старт олади.