Аҳмадалиев: "Наоя Иноуэ мендан қочишда давом этса, WBA камаридан воз кечиши керак"
0
"Менинг жамоам Турки ал ашь-Шейх билан жуда яхши муносабатларга эга. Сўнгги жангида Иноуэ рингга Riyadh Season логотипи билан чиққанини пайқадим. Бу менга қандайдир умид бағишлайди, чунки биламан, Жаноби Олийлари (Турки ал ашь-Шейх) бирор нарсани хоҳласа, албатта унга эришади.
У энг яхши жангларни ўтказишни истайди ва бу вазнда менинг Наояга қарши жангимдан яхшироқ баҳс йўқ. Бизга доимо "кейинги сафар, кейинги сафар" дейишларига чидаб бўлмайди. Агар шундай давом этаверса, Иноуэ WBA камаридан воз кечиши керак бўлади", деди Аҳмадалиев.