Гўзаллиги билан дунёни лол қолдираётган корейс актрисалари (фото)
0
10. Хан Хё Жу
Мактабда актрисани хушчақчақлиги учун “Кўк қуш” деб аташган. Вояга етганида эса у энг яхши аёл роли учун “Мовий аждаҳо” мукофотини қўлга киритади. Афтидан, мовий ранг унинг омад рангидир.
Шу билан бирга, актрисанинг ўзи ўзини интроверт ҳисоблайди — у ўзининг кичик дунёсида ҳаётдан завқланишни афзал кўради.
9. Син Се Гён
Болалигидан актриса қўшиқчи бўлишни орзу қилганҳат, то идол гуруҳида машқ қилган. Аслида унинг карьераси 1998 йилда, 8 ёшида Со Тайжининг “Таке Фиве” альбомининг муқоваси учун модел бўлганида бошланган. Узоқ вақт давомида актриса ўзини гўзал деб ҳисобламаган. Умуман олганда, у оммавийликни унчалик ёқтирмайди ва шовқин-суронли зиёфатлардан кўра, вақтини уйда ўтказишни ва бирор нарса тайёрлашни афзал кўради. Унинг орзуларидан бири — ўз қаҳвахонасини очиш.
8. Ким Жису
Жису BlackPink гуруҳининг вокалисти. Актриса сифатида у 2021 йилда “Қорбобо” драмасида дебют қилган. Унинг “Эркаклар юрагини парчаловчи Жису” деган лақаби бор. Хонанданинг феъл-атворини олдиндан айтиб бўлмайди, лекин шу билан бирга у жуда истеъдодли қиз: япон ва инглиз тилларида бемалол гапиради, анъанавий корейс ноғораларини чалади. Саёҳат қилишни орзу қилади.
7. Айю
Уни “К-поп тўлқинининг маъбудаси” деб аташади. 2010 йилдан бошлаб эса “Миллат синглиси” деб аташади — бу қўшиқчи ва бошқа санъаткорлар учун фахрий унвон бўлиб, уларнинг ташқи кўриниши, харизмаси ва хатти-ҳаракатлари маъсумлик, меҳрибонлик ва ёқимлилик билан боғлиқ. Ёшлигида Айю ўзини хунук деб ҳисоблаган, ҳатто пластик операция қилишни хоҳлаган.
2019 йилда Forbes маълумотларига кўра Жанубий Кореянинг энг нуфузли машҳурлари рўйхатида 4-ўринни эгаллади. Ўша йили Forbes уни турли хайрли ишларга 800 минг доллар хайрия қилгани учун “Эзгулик қаҳрамони” деб атаган. Айю ўзи ва бошқа санъаткорлар учун 50 дан ортиқ қўшиқ ёзган. Ўз мусиқа мактабини очишни орзу қилади.
6. Ким Ю Жон
Ю Жон 2017 йилда Forbes журналининг “Кореянинг энг нуфузли машҳурлари” рўйхатида 8-ўринни эгаллаб, ушбу рўйхатдаги энг ёши (17 ёш) бўлди.
Шунингдек, у ҳам “Миллат синглиси” унвонига эга бўлган. Тарихий роллари учун Жанубий Кореядаги тарихий драмалар рамзига айланди. Кореядаги кўплаб қизлар актрисани тақлид қилиш учун намуна сифатида қабул қилишади.
5. Хон Со Хи
Со Хи 20 ёшида ҳеч вақосиз Сеулга кўчиб ўтиб, кун кечириш учун майхонада ишлайди. Шу билан бирга, у доимо актриса бўлишни орзу қилган.
Унинг дебюти 2016 йилда “Телл Ме Wҳат То До” клипида бўлган. 2020 йилда “Жуфтлик дунёсил драмасида суратга тушганидан кейин машҳур бўлади. Илгари у ташқи кўринишига ишончсизлик билан қараган ва пластик жарроҳликка мурожаат қилган.
Голливудда суперқаҳрамон ролини ўйнашни орзу қилади. Бўлажак турмуш ўртоғни актёр эмас, балки бошқа соҳада бўлишини хоҳлайди. У машҳур Рю Жун Ёл билан учрашиб юрган, аммо муносабатлари ҳақида оммага эълон қилинганидан 2 ҳафта ўтгач, ажралишган.
4. Сон Хе Гё
У 1996 йилда СунКюнг Смарт Модель Cонтест танловида ғолиб чиққанида кейингаина шоу-бизнесга кириб келган. 2016 йилги “Қуёш авлодлари” драмаси билан танилган, бу драмада Сон Жун Ки ҳам рол ўйнаган. 2017 йилда актриса унга турмушга чиқади, аммо 2019 йилда улар ажрашишади.
Актриса интервью беришни ёқтирмайди. Саёҳат қилишни ва расмларини тармоқда баҳам кўришни яхши кўради. Уни гўзаллиги учун баҳолашларини, айниқса, “гўзаллик маъбудаси” деб аташларини жини суймайди. Омма эътиборидан узоқда тинч ва осойишта ҳаётни орзу қилади.
3. Чхе Су Бин
Су Биннинг тақдирини ўқувчилигидаёқ кўчада ўтиб кетаётган кастинг директори ҳал қилган, дейиш мумкин. Кастинг директори унинг салоҳиятини кўриб, о;зини кастингларда синаб кўришни таклиф қилади — бу унинг ҳаётида бурилиш нуқтасига айланади. У болалигида жуда уятчан бўлган. Актриса бахт ҳаётнинг асосий мақсади эмас, балки руҳий ҳолат эканлигига ишонади.
2. Пе Сюзи
2012 йилда “Архитектурага кириш” фильмидаги ролдан сўнг актриса “Миллатнинг илк муҳаббати” унвонига сазовор бўлади. Корейслар уни Жанубий Кореядаги энг гўзал актрисалардан бири деб билишади, шунингдек, энг талабгир реклама моделларидан бири ҳисобланади. Кинода ёвуз аёл ролини ўйнашни, ҳаётда эса катта, аҳил оила ва фарзандларни орзу қилади.
1. Го Юн Чон
Юн Чон энг истиқболли корейс актрисаларидан бири ҳисобланади. У 2019 йилда “Психометрик” драмасида дебют қилган. Катта машҳурлик ва умидларга қарамай, актриса реал ҳаётда камтар ва тортинчоқ. Аммо ролларни танлашда жуда синчков, уни оммабоп лойиҳалар қизиқтирмайди, унга яхши ёзилган сценарий муҳим. Бу унинг перфексионизмининг кўриниши бўлиб, у майдончада ҳам намоён бўлади. Юн Чон ўзига жуда талабчан — ижтимоий тармоқ юритмайди. Бўш вақтини кўргазмаларда ёки кино томоша қилиш билан ўтказишни афзал кўради.