Исроил Ғазодаги урушга қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди
0
Уруш харажатлари ҳақида Исроил армиясининг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси ҳамда мудофаа вазирлигининг бюджет департаменти раҳбари Гил Пинхас маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, «Исроил осмонини Эрон ва унинг иттифоқчиларининг ракеталаридан ҳимоялаш учун бир оқшомда $279 млн сарфланган».
Исроилнинг «Едиот Ахронот» газетаси ёзишича, «мудофаа бюджетининг энг катта қисмини захира армиясини молиялаштириш ташкил этиб, $12,5 млрдга етган».