Робин ван Перси жамоасига қарши бир вақтда 12 футболчи ўйнади
0
Учрашувнинг 89-дақиқасида мезбонлар ҳисобда 2:1 ҳисобида олдинда бораётган вазиятда “Фортуна” таркибида бир дақиқа давомида 12 нафар футболчи ўйнаётгани маълум бўлди. 90-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди – 2:2.
Бу ҳолат футбол жамоатчилиги томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Мусобақа жадвалида “Херенвен” 25 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда. “Фортуна” эса, бир очко кўп жамғарган ҳолда икки поғона юқоридан жой олди.