Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Популизм нима? Ўнг ва сўл популистларнинг фарқи нимада?

0
Кейинги ўн йилликларда ғарбий Европада ҳамда АҚШда популистларнинг таъсири муттасил ошиб бормоқда. Улар асосий сиёсий кучга айланиб бориши эса дунёдаги барқарорликка ҳам жиддий таъсир қилади. Хўп, ўзи популистлар кимлар? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида шу ҳақда сўз юритди.

«Популист» – асли лотин тилидан олинган сўз бўлиб «халқпарвар» деган ижобий маънони беради. Лекин бугунги сиёсий контекстда бу атама асосан салбий маънода, маълум йўналишдаги шахсларга ва сиёсий кучларга нисбатан ишлатилади.

Популистларнинг бир қанча муҳим белгилари, ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Уларга хос иккита дихотомия бор. Дихотомия – бир-бирига боғлиқ бўлган қарама-қаршиликдир. Мисол учун, «оқ-қора», «яхши-ёмон». Демак, популистларга хос бўлган биринчи дихотомия – «халқ ва ҳокимият».

Популистлар ҳар доим амалдаги ҳукуматларни, анъанавий сиёсий партияларни аёвсиз ва кўпинча, асоссиз ҳам танқид қилади, «ҳокимиятнинг, элитанинг, ҳукмрон партияларнинг оёғи ердан узилди» дейди, жамиятдаги муаммоларни фақат ўша ҳукуматлар «мутлақ ишламаётгани», «қутуриб кетгани» билан изоҳлайди. Бу билан популистлар халқнинг нисбатан соддалигидан фойдаланиб, сиёсий вазиятларни соддалаштириш билан манипуляция қилишади.

Популистларга хос иккинчи дихотомия – «биз ва улар», «бизникилар ва бошқалар», «ўзимизникилар ва бегоналар» ҳисобланади. Популистлар учун «душман қиёфаси», «душман образи» муҳим рол ўйнайди. Улар оддий одамларнинг муаммоларини, қийинчиликларини ва кечинмаларини душман қиёфаси билан боғлашади. Душман эса сиёсий элитадан ташқари, мигрантлар ва эмигрантлар, мусулмонлар ёки бошқа дин ҳамда миллат вакиллари, халқаро ташкилотлар бўлиши мумкин.

Мисол учун, Европа Иттифоқи мамлакатларидаги аксарият популистлар учун энг асосий «душманлар» – меҳнат муҳожирлари, жумладан, мусулмонлар, Европа Иттифоқи ва унинг ташкилотлари. Яъни популистлар ўзлари яшаб турган жамиятларни иккига бўлишади: тарихан шаклланган ўз халқимиз ва кейинчалик кириб олган, кўпайиб бораётган бошқалар... Шунинг учун ҳам, популистлар учун фуқаролик – асосий тан олинадиган институт эмас. Мисол учун, Франциядаги Марин Ле Пен бошқарадиган «Миллий бирлашув» партияси исломофоб ҳисобланиб, ушбу давлатдаги кўплаб арабларни, мусулмонларни «иккинчи табақадаги» фуқаролар деб ҳисоблашади.

Хўш, ўнг ва сўл популистларнинг фарқи нимада? Ҳа, популистлар «ўнг» ва «сўл»га ажралади. Аввало, ўнг ва сўлларни фарқлаб олсак. Агар сиёсий кучлар асосий эътиборни «ўзлик»ка қаратса, одамларни ажратса ва ажратиш асосида ўзлик турса – ўнг популист ҳисобланади. Мисол учун, Трамп – ўнг популист, у учун оқ танли амеркиаликлар, англасакслар – энг муҳим аҳоли қатлами. Ёки, Марин Ле Пен учун – оқ танли, анъанавий ва тарихан шаклланган этник французлар – биринчи ўринда туради. Худди шундай, Нетаняҳу ва унинг кабинети ҳам ўнг миллатчилардан иборат.

Сўллар учун эса энг асосий қадрият – тенглик. Сўл популистлар жамиятда тенгликка эришиш учун ҳукуматни, сиёсий ва иқтисодий элитани, бой қатламни қаттиқ танқид қилади.

Демократик давлатларда энг муҳим бўлган тушунчалардан бири – плюрализм. Жамиятлар ҳар доим турфа хилликдан ташкил топган бўлади. Турфа миллатлар, динлар, манфаатлар, сиёсий қарашлар ва ҳоказо. Ўнг ва сўл популистларнинг энг асосий фарқи – мана шу плюрализм атрофида бўлади. Ўнг популистлар плюрализмни инкор этади, хавфли ҳисоблайди, мултикултурализмни, яъни, кўп маданиятлиликни рад этади. Сўл популистлар эса «жамиятимизда нафақат кўп маданияллилик бўлиши керак, балки, ҳар хил озчиликларни кучлироқ ҳимоя қилишимиз керак» дейди.

Бугунги ғарбий Европа ва АҚШга қарайдиган бўлсак, асосан ўнг популистлар, яъни миллатчи, ксенофоб ва исломофоб популистлар кучаймоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Организаторы турнира WTA извинились за ошибку с национальностью Касаткиной






Апартаменты вместо отелей: почему аренда такого жилья в России бьет рекорды?

Премьера оперы «Андре Шенье» в МАМТ

Астраханка создает воздушные декорации для программы «Жить здорово!»

Кубок по регби на снегу остался в Калининграде