Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини айтди
0
«Жамоа майдонда тартибни сақлашга ҳаракат қилди. Икки кундан кейин яна ўйнашимиз керак ва баъзи футболчилар бунга тайёр бўлмайди. Чунки уларда чарчоқ бўлади.
Футболчиларнинг барчаси машғулотларда 100 фоиз ишлашмоқда. Бугунги баҳсда мен аввалги учрашувга нисбатан олтита ўзгариш қилдим. Мен учун бу тўғри қарор бўлди. «Наполи» футболчиларида чарчоқ сезилганидан сўнг мен янги кучларни туширдим.
Буларнинг барчаси ҳисоб-китоб қилинган. Барча футболчи майдонда борини беришга ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир футболчини кучли томонидан фойдаланишимиз керак.
Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди, биз ўйиндан ўйинга очилиб бормоқдамиз.
Жамоани қишда кимдир тарк этадими? Йўқ! Таркибдагиларнинг барчаси «Рома»да эканлигидан бахтли», — деб фикр билдирди римликлар устози.