Хосеп Гвардиола: Энди бу ўйинчини қўйиб юбормаймиз!
“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор футболчининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қандай муносабатда экани маълум бўлди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, испаниялик мутахассис бу футболчини қўйиб юбормайди. “Манчестер Сити” мутасаддилари ҳам бу ўйинчи яқин келажакда асосий таркибнинг муқим ўйинчиси бўлишига ишонади.
Макэйти “Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. Орада икки маротаба “Шеффилд Юнайтед”да ижарада ўйнаб келган.
Жорий мавсумда биринчи жамоа таркибида барча турнирларда 15 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди.