Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари ўлимидан 5 ой ўтгач дафн этилади

0
Фото: AFP
Исроил ҳужуми туфайли 2024 йил сентябрда ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 23 февралда дафн этилади. Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ”нинг амалдаги етакчиси Наим Қосим маълум қилди.

Насруллоҳ гуруҳни 30 йилдан ортиқ бошқарган ва 27 сентябрда Байрутда Исроилнинг бир қатор ҳужумлари пайтида ўлдирилган. Мураккаб вазият туфайли ўшанда дафн маросими вақтинчалик ўтказилган. Эндиликда “Ҳизбуллоҳ” оммавий “тантанали дафн маросими” ўтказилишини эълон қилди.

Маросимда Насруллоҳ ўлимидан бир ҳафта ўтгач ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори лавозимдаги қўмондони Ҳошим Сафииддин ҳам қайта дафн этилади. Қосим биринчи марта Сафииддин “Ҳизбуллоҳ”нинг янги бош котиб этиб сайлангани, бироқ у расмий эълон қилинишидан олдин ўлдирилганини айтди. Шу сабабли Сафииддин ҳам бош котиб унвони билан дафн этилади.

Қосимнинг таъкидлашича, Насруллоҳ Байрут чеккасида “эски ва янги аэропорт йўллари ўртасидаги танлаган ер участкасида”, Сафииддин эса Ливаннинг жанубидаги Дейр Қанун шаҳрида дафн этилади.

“Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасидаги жанговар ҳаракатлар ноябрь ойида имзоланган сулҳдан сўнг тўхтаган бўлса-да, Исроил авиацияси Ливан ҳудудига зарба беришни давом эттирмоқда. Яҳудий давлати “Ҳизбуллоҳ”ни гуруҳни келишувни бузганликда айбламоқда. “Ҳизбуллоҳ” можаролар учун жавобгарлик Исроил зиммасида эканини таъкидлаб, ташқи кафиллар — АҚШ ва Францияни шартнома шартларига риоя қилишга мажбурлашга чақирган.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Российская теннисистка Потапова пробилась в финал турнира WTA в Румынии






Источник 360.ru: в московском пансионате «Березовая роща» начался пожар

Ефимов: в 9 округах столицы возвели 36 ЖК на месте расселенных домов по реновации

Τpaмп утвepждaeт, чтο пοгοвοpил c Πутиным οб Уκpaинe и пpиɜвaл ждaть cκοpοгο κοнцa вοйны

Виктор Орбан и Роберт Фицо – товарищи, но не помощники