Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Қўшма Штатлар Панама ҳукуматига қандай талаб қўйди?

0
Фото: Shutterstock
Панама президенти Хосе Рауль Мулино АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан музокаралардан сўнг мамлакат “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасида Хитой билан ўзаро англашув меморандумини давом эттирмаслигини айтди. Бу ҳақда PBS хабар берди.

Музокараларда Панама каналини АҚШ куч билан қайтариб олиши бўйича таҳдид қилинмаган.

“Лекин АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг канал ҳудудидаги мавжудлиги сув артериясини 1999 йилда Панамага топшириш тўғрисидаги шартнома шартларини бузади, деган қарорга келган. Чунки келишув каналнинг доимий нейтраллигини таъминлашни кўзда тутади”, деди Панама президенти.

Рубио Панама раҳбарига АҚШ президенти Хитойнинг минтақага таъсири остида Панама каналидаги статус-квони сақланиб қолишини истамаслигини айтди. У Панамадан Хитойнинг каналга таъсирини камайтириш чораларини кўришни талаб қилди. Акс ҳолда АҚШ икки давлат ўртасидаги канални эксплуатация қилиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ зарур чораларни кўради.

“Менинг ҳукуматим 2017 йилги "Бир макон — бир йўл" ташаббуси бўйича ўзаро англашув меморандумини узайтирмайди”, деган қарорга келди Хосе Рауль Мулино.

АҚШ 1914 йилда узунлиги 82 километр бўлган канал қурилишини якунлади, аммо 1999 йилда собиқ президент Жимми Картер томонидан имзоланган шартномага кўра уни Панамага қайтариб берди. Бу қадамни Трамп “аҳмоқона” деб атамоқда.

“Бир макон — бир йўл” Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари” ва “XXI аср денгиз ипак йўли” лойиҳаларини бирлаштириш бўйича 2013 йилда илгари сурилган ташаббусидир.

Мақсад — кўпроқ мамлакатлар иштирокидаги халқаро савдо-инвестиция лойиҳаларини фаоллаштириш ва манфаатдор давлатлар сармоясидан фойдаланиш, шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик ва савдони кучайтириш учун инфратузилмани ривожлантириш.

“Бир макон — бир йўл” ташаббуси Жануби-Шарқий Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Европага товарларни тез ва арзон ташиш учун қуруқлик ва денгиз савдо йўлларини бирлаштиришни назарда тутади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Екатерина Александрова

Екатерина Александрова вышла в полуфинал турнира в Линце, где сыграет с Каролиной Муховой






«Дети леса» в кино: мир тайн и приключений открываем с Детским радио

Звезда Comedy Club Екатерина Козлова сделала пластическую операцию у Тимура Хайдарова

Телеведущая Довлатова, проживающая в «Алых Парусах», не слышала звуков взрыва

Комлесхоз Подмосковья напомнил правила поведения при встрече с лосем