Ламин Ямал 18 ёшида рекорд маошга эга бўлади
0
"Барселона" клуби ёш қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ўзининг илк тўлиқ шартномасини имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.
2025-йилнинг ёзида, 18 ёшга тўлганида, у билан узоқ муддатли келишув имзоланади.
Ушбу янги шартнома унга йилига 7-8 миллион евро маош олиш имконини беради, бу эса ҳозирги 420 минг евро даромадига нисбатан 19 баробар кўп.