Товарлар ва хизматлар нархи бир ойда қанчага ошгани айтилди
0
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2024 йил январь ойига нисбатан) ўсиш даражаси 9,9 % ни ташкил этган.
2025 йилнинг январь ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 1,1 % га ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан зиёд нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.