"Сурхон" клуби икки россиялик футболчи билан шартнома тузди
0
"Сурхон" матбуот хизматининг хабар беришича, 23 ёшли Дмитрий Кратков ва 25 ёшли Кирилл Колесниченколар жамоа сафига қўшилишди.
Ҳужумчи Колесниченко январь ойида "Сурхон" йиғинида иштирок этиб, бир қатор назорат учрашувларида ўзини кўрсатди ва клуб билан 1 йиллик битим имзолади. У фаолияти давомида "Урал", "Қайрат", "Ротор", "Родина" ва "Амкар" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Таянч ярим ҳимоячиси ролини бажарадиган Дмитрий Кратков эса "Краснодар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати