Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг Германиянинг Бавария федерал ерида жойлашган вилласи уни бошқараётган ширкат қарзи туфайли кимошди савдосига қўйилди. Тегернзе кўли бўйида жойлашган вилланинг бошланғич нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Бу Германияда ҳозирги пайтда сотилаётган энг қиммат кўчмас мулкдир.
Merkur газетасининг ёзишича, вилла ва унинг ҳовлиси бошқаруви билан 2011 йилдан буён Мэн оролида рўйхатга олинган Tegernsee (IOM) Limited офшор фирмаси шуғулланиб...