Парранда етиштириш бўйича етакчи ҳудудлар эълон қилинди
0
Унга кўра, Ўзбекистонда жами парранда сони 106,6 миллион бошга етиб, 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 3,4%га ошган.
Ҳудудлар орасида энг кўп парранда Тошкент вилоятида қайд этилди – 17,7 миллион бош. Иккинчи ўринда Самарқанд вилояти (15,5 млн), учинчи ўринда эса Андижон вилояти (11 млн) жой олди.
Ҳудудлар бўйича парранда сони:
Тошкент вилояти – 17,7 млн
Самарқанд вилояти – 15,5 млн
Андижон вилояти – 11 млн
Фарғона вилояти – 8,9 млн
Бухоро вилояти – 8,2 млн
Наманган вилояти – 7,3 млн
Хоразм вилояти – 7,2 млн
Қашқадарё вилояти – 6,9 млн
Сурхондарё вилояти – 5,5 млн
Қорақалпоғистон Республикаси – 5,4 млн
Сирдарё вилояти – 5,1 млн
Жиззах вилояти – 4 млн
Навоий вилояти – 3,6 млн
Паррандалар сонининг ортиши парранда хўжаликларининг ривожланиши ва гўшт ҳамда тухум ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши билан боғлиқ. Давлат фермерларни қўллаб-қувватлаб, уларга субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратмоқда.
Экспертлар келажакда ҳам парранда сони ошишини кутишмоқда. Бунга замонавий технологияларнинг жорий этилиши ва қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган инвестициялар ҳажмининг ортиши туртки бўлиши кутилмоқда.