"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов
Ўзбекистонлик 18 ёшли Жасурбек Рустамхонов Чехиянинг етакчи жамоаларидан бирида шайба сурмоқда.
У сентябрь ойида "HC Energie Karlovy Vary" жамоасига қўшилди ва шу тариқа Европа ўсмирлар лигасида ўйнаётган биринчи ўзбек хоккейчисига айланди.
“Ўтган йил апрель ойида Осиё чемпионати тугаганидан...