Galaxy S25 серияси Galaxy S24’нинг рекордини янгилади
0
Жанубий кореяликлар Galaxy S25 сериясига 1,31 миллионта буюртма берди, бу эса Galaxy S24’дан 7,4% кўп. Энг машҳур модел Galaxy S25 Ultra бўлиб, барча буюртмаларнинг 52% шу модел ҳиссасига тўғри келмоқда.
* Galaxy S25 Ultra – 52%
* Galaxy S25 – 26%
* Galaxy S25 Plus – 22%
Samsung 22-январ куни Galaxy S25 сериясининг тақдимотини ўтказди. Дунё бўйлаб сотувлар 7-феврал, жума куни бошланади.