Австриялик ўсмир Исломни қабул қилди
0
Маросим Кайсери вилоят муфтий ўринбосари Сабир Челик раҳбарлигида ўтказилди. Унда 23 ёшли Леонард шаҳодат калимасини айтиб, расман мусулмон бўлди.
Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг, муфтий ноиби Сабир Челик Ислом динининг асосий тамойиллари ҳақида тушунтириш берди. Леонард шаҳодат калимасини айтиб, динини ўзгартириш ҳақидаги расмий маросимни бажарди.
Муфтий Челик Муса Билаледдинни табриклади ва унга махсус "Ибодат гувоҳномаси" ҳамда Қуръон ва Ислом динига оид китоблар совға қилди.
Манба: Аzon.global