Миянгизга "қойил қоламиз"...
0
Қуйи лигалардаги жамоалар учун мамлакат биринчилигида тўп тепиш мураккаброқ бўлиши ва шу ерга келгунча, меҳнат қилиши талаб этилади.
Мисол учун, ЎзПФЛ регламентига кўра, келаётган мавсумда 16-ўринни олган клуб Суперлигани тарк этади. 12, 13, 14 ва 15-ўринларни олганлари эса Про лига клублари билан ўтиш ўйинида иштирок этади.
Айни вақтда Про лигада 6 та жамоа бор. Тасаввур қиляпсизми? Шу 6 та жамоадан ҳатто 5 таси ҳам Суперлигада иштирок этиши мумкин. Уларнинг айримлари ҳали Про лига талабларига жавоб берадими, деган савол ҳам бор ҳали. Яна "Олимпик" ва "Олимпик Мобиуз"нинг бир лигада ўйнашидан нима наф?
Бу клубларнинг қарори дейилган, аммо аслида ҳам шундайми? Кимнингдир буйруғи ёки истаги эмасмикан, деган саволлар ҳам пайдо бўлади.
Умуман олганда, мана шу абсурдда қўли бор, клублар сони 16 та бўлишига ҳисса қўшганларнинг ҳар бирининг миясига "қойил қоламиз".
Манба: Sports.uz