GeForce RTX 5090 нархи 9100 долларга етди
0
Тайванда карталар спекулянтлар томонидан расмий нархидан уч-тўрт баробар қимматга сотилмоқда. Расмий нархи 72 000 янги тайван долларини ташкил этган RTX 5090 энди 200 000–300 000 тайван долларига (тахминан 9100 АҚШ доллари) сотилмоқда.
Бундай талаб фонида етказиб бериш муддати ҳам узаймоқда. Масалан, Буюк Британиянинг Overclockers UK тармоғи энг яқин етказиб бериш 3 ҳафта ичида бўлишини, энг ёмони эса 4 ойгача чўзилишини билдирган.