Mozilla Firefox сунъий интеллект билан интеграция қилинди
0
Янги функция аввал тажриба тариқасида мавжуд бўлиб, фақат чекланган фойдаланувчиларга тақдим этилган эди. Энди эса у барча фойдаланувчиларга босқичма-босқич тақдим этилмоқда. Сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш учун браузернинг ён панелидаги Sparkle тугмачасини босиш кифоя.
Бундан ташқари, янги версияда зарарли сайтларнинг фойдаланувчиларга саҳифаларни орқага қайтариш имконини бермаслик усуллари блокланади. Шунингдек, Firefox Translations воситаси энди рус тилини мақсадли таржима тили сифатида қўллаб-қувватлайди ва хитой, япон ва корейс тилларидан ҳам таржима қилиш имконияти қўшилди.
Бошқа янгиланишлар қаторида CRLite сертификат текшириш тизими яхшиланди, бу эса браузер хавфсизлигини оширишга ёрдам беради.