Қозоғистонда Абдуқодир Ҳусановдан кучли футболчи топилди
Унга кўра, Дастан ўзининг жисмоний имкониятлари ва генетикаси билан Европа стандартларига мос келадиган атлет бўлиб, тўғри ёндашув билан ундан юқори даражадаги футболчи етиштириш мумкин. Алиевнинг таъкидлашича, Дастан Қозоғистон фуқаролигига эга бўлгани учун ҳозирча халқаро майдонда етарлича эътибор қозонмаган, аммо келажакда у "Реал Мадрид"нинг турк футболчиси Арда Гюлер ва бразилиялик Эндрик каби ўйинчилар билан рақобатлаша олади.
Маълумот учун, Дастан Сатпаев "Челси"га 4,3 миллион евро эвазига ўтди ва бу Қозоғистон футболи тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди.