Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Apple тез кунларда янги iPhone SЕ ҳамёнбоп смартфонини тақдим этади

0
iPhone SЕ 4
Фото: Apple

Apple компанияси тез кунларда янги iPhone SЕ ҳамёнбоп телефонини тақдим этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Bloomberg агентлигига таяниб Дарё нашри.

Apple қурилмани келаси ҳафта, яъни 10–16 февраль кунлари тақдим этиши кутилмоқда, сотувлар эса февраль ойи охирида бошланади. Манбаларга кўра, Apple iPhone'нинг арзон версиясини ишга туширишга бағишланган тақдимот ўтказмайди ва қурилмани ўз сайтида тақдим этмайди.

Марк Гурманнинг аниқлик киритишича, iPhone SЕ'нинг янги версияси iPhone 14 га ўхшаш бўлади. Телефон катта экран, Face ID, А18 чипи, шунингдек, USB-S қувватлаш коннекторига эга бўлади. Бу Qualcomm чипи ўрнига Apple томонидан ишлаб чиқилган уяли модемга эга бўлган биринчи iPhone бўлади. Қурилма Apple Intelligence сунъий интеллект тизимини қўллаб-қувватлайди. Янги iPhone СЕ'да қурилманинг жорий версиясида мавжуд бўлган “Уйга” тугмаси бўлмайди.

Янги iPhone SЕ, ранглари
Фото: Getty Images

Bloomberg муаллифининг таъкидлашича, АҚШнинг кўплаб минтақаларидаги Apple дўконларида бир неча ҳафтадан бери iPhone SЕ'нинг жорий версияси захиралари қисқармоқда. Шу билан бирга, телефон ҳали ҳам Apple веб-сайтида мавжуд, аммо баъзи конфигурациялар, масалан, 256 гигабайт хотирага эга қизил версия мавжуд эмас — у март ойидан кейин оммага тақдим этилади. Бундан ташқари, АҚШда iPhone 14 ва 14 Plus захиралари қисқармоқда. Европа Иттифоқи мамлакатларида iPhone SЕ ҳам, iPhone 14 ҳам йўқ, чунки улар маҳаллий қонунлар талабларига жавоб бермайди, уларга кўра қувватлаш порти USB-S бўлиши керак.

Фото: Getty Images
Янги iPhone SЕ'нинг нархи ҳозирча номаълум. Асосий моделнинг жорий версияси 429 доллар туради.

Эҳтимол, Apple қурилма нархини оширади, чунки унда янги функциялар пайдо бўлади ва дизайн янгиланади, аммо катта эҳтимол билан нарх 500 доллар атрофида қолади, деб тахмин қилмоқда Гурман.

Apple вакили изоҳ беришдан бош тортди.

iPhone SE — Apple томонидан биринчи марта 2016 йилда тақдим этилган бошланғич даражадаги iPhone модели. 2022 йилда чиқарилган телефоннинг аввалги версияси “Уйга” тугмаси ва Face IDъсиз ягона iPhone бўлиб қолган.

IPhone SЕ'да мазкур тугмадан воз кечиш Apple 2007 йилда тақдим этилган биринчи iPhone'нинг машҳур интерфейсидан бутунлай воз кечишини англатади, деб ёзади Bloomberg.

Гурманнинг таъкидлашича, Apple компанияси 2025 йилда iPhone 17 ва 17 Pro'ни, жумладан, ўта юпқа версиясини тақдим этмоқчи, тақдимот санаси ҳали номаълум. Бундан ташқари, 11 февраль куни янги PowerBeats Prо 2 қулоқчинларининг тақдимоти бўлиб ўтади, улар Appleънинг ўрнатилган пулсометрга эга биринчи қулоқчинлари бўлади. Шунингдек, йилнинг биринчи ярмида компания М4 чипига эга янги МаcBook Аir, арзонроқ iPad ҳамда янгиланган iPad Аir моделларини тақдим этиши кутилмоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Анна Блинкова

Блинкова вылетела во втором круге теннисного турнира в Румынии






Москвич получил ожоги половины тела из-за вспыхнувшего моноколеса

Доставщиков Москвы лишили сотен электровелосипедов. Но есть нюанс

Baza: слепой уральский парень сыграл на разогреве группы «Фактор-2»

Лукас Вера: «Наслаждаюсь жизнью в России. Это мой второй дом»