2025 йилда Аи-80 бензини сотувини чеклашга максимал ҳаракат қилинади
0
Президент фармони билан, 2025 йилги давлат дастури тасдиқланди. Фармонга кўра, 2025 йил якунига қадар қуйидаги икки вазифа ижроси учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилади:
- аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёнилғи билан таъминлаган ҳолда, Аи–80 русумли автомобил ёнилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш;
- республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёнилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш (авариявий ёнилғи сифатида Экология вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 24 сентябр куни қабул қилинган президент қарори билан, Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарида ёнилғи сифатида мазутдан фойдаланишни 2030 йилдан бошлаб тақиқлаш, Евро–4 стандартидан паст ёнилғиларни босқичма-босқич чеклашни эса 2028 йилдан бошлаш белгиланган эди.