Хитой ва Германияда Tesla электромобиллари савдоси рекорд даражада тушди
0
- Калифорнияда сотувлар 11,6% га пасайди, Tesla бу ҳудудда ҳанузгача АҚШ бозорининг ярми (52,5%) ни эгаллаб турган бўлса ҳам, бу аввалги йилги 60,1% билан таққослаганда сезиларли пасайишдир.
- Хитойда январ ойида 63 238 дона Tesla электромобили сотилган, бу 11,5% га кам натижадир. Шу билан бирга, маҳаллий BYD компанияси 296 446 электромобил ва гибрид сотиб, 47% ўсиш кўрсатди.
- Германияда Tesla 1277 дона автомашина сотган – бу ўтган йилга нисбатан 59,5% пасайиш демакдир. Шу сабабли компаниянинг бозор улуши 14% дан 4% га тушиб кетди.
- Францияда сотувлар 63% га, Норвегияда 38% га, Буюк Британияда эса 8% га тушди.
Муттахассисларнинг фикрига кўра, Tesla’нинг европалик харидорлар орасида оммабоплиги пасайишига компаниянинг Model Y янгиланиши кечикаётгани ва Илон Маскнинг сиёсий фаоллиги ҳам таъсир қилмоқда.