Ўзбекистонда энг қиммат авторақам 965,3 млн сўмга сотилди!
0
Январь-декабрь ойларида ўзбекистонликлар 195 мингдан ортиқ “чиройли” авторақам сотиб олди. 2023 йил билан солиштирганда, қизиқиш икки баробар ошди, савдо ҳажми эса 569 миллиард сўмга етиб, 43,6% ўсиш кузатилди.
Асосий фактлар:
- 97% авторақамлар жисмоний шахсларга сотилган, 3% эса компаниялар томонидан харид қилинган.
- Энг арзон рақам эса 1,7 миллион сўм эвазига ўз эгасини топди.
- Аукцион орқали авторақамлар савдоси 2017 йилдан бери амалга оширилмоқда.
- Энг қиммат авторақам эса 2023 йил декабрь ойида (01 888 BBB) 1,1 миллиард сўм эвазига сотилган.