Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Мадриднинг «Aтлетико» клуби Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашади

0
Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Испанияга ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг машҳур футбол клубларидан бири — Мадриднинг «Aтлетико» жамоаси мутасаддилари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Томонлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилди. «Атлетико» футбол клубининг машҳурлиги ва жаҳон миқёсидаги таъсиридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ноёб сайёҳлик маскани сифатида тарғиб қилишда ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Музокаралар чоғида мамлакатнинг бой маданий ва тарихий меросини оммалаштириш, шунингдек, асосий туристик йўналишларни тарғиб қилишга қаратилган қўшма маркетинг ва реклама кампанияларини ўтказиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Ташкилотнинг таъкидлашича, мазкур учрашув «туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич» бўлган. Бу, қўшимча қилинишича, хорижий сайёҳларни жалб этишга қаратилган маркетинг стратегиясини кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.

Туризм қўмитаси «Атлетико» билан ҳамкорлик Ўзбекистонга глобал ахборот ва реклама кампанияларига интеграциялашиш имконини беришига ишонмоқда. Бу эса, ўз навбатида, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва мамлакатнинг истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга ёрдам бериши кутилмоқда.

2021 йил январида ўша вақтдаги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ва «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда клуб вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил қилишни таклиф қилганди.

Клуб раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилганди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

На турнире в Марселе под флагом России оказались имена Медведева и Хачанова






PRYSM GROUP – архитектурное бюро, создающее будущее

Пушкин в метро: Юра Борисов переоделся поэтом и подарил женщинам цветы

Россельхознадзор продолжает выявлять фальсификат в магазинах сети «Светофор»

Охрана Блогеров. Охрана Певцов. Охрана Концертов. Охрана концертов мероприятий.