Собиқ ҳимоячи "Манчестер Сити"нинг нозик томонини айтди
0
- "Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак. Эдерсоннинг ўйини бир неча мавсум жамоага натижа келтирди. У жамоа учун муҳим футболчилардан. Эдерсоннинг ёрдами билан клуб АПЛ ва Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.
Бироқ, посбоннинг ҳозирги даражаси аввалгидек эмас. Бундай ҳолат анчадан бери давом этмоқда. "Сити" учун эса бу етарли эмас, - деди Каррагер.
Маълумот учун, дастлабки плей-офф ўйинида "шаҳарликлар" "қироллик клуби"га 2:3 ҳисобида ютқазди. Рақиблар жавоб учрашувини кейинги ҳафта Мадридда ўтказишади.